"Тоза ҳаво" операцияси
Атмосферанинг ифлосланиш даражасини экологлар махсус индекс орқали аниқлайдилар. Sputniknews-uz.com маълумотларига кўра, "Ўзбекистон пойтахтида сўнгги 2 йилда АИИ бешта модда бўйича 3,6 даражадан юқори бўлмади, бу эса ифлосланишнинг паст даражасига тўғри келади".

Vollaracis.com'нинг хабар беришича: "Пойтахтдаги экологик ҳолат устидан олиб борилган доимий мониторинг давомида ўзбек экологлари томонидан Тошкент шаҳри АИИ аниқланди: 1999 йилда у 6,48ни, 2007 йилда эса — 5,71 ни ташкил қилди. АИИ шкаласисига кўра, пойтахтда ҳавонинг ифлосланиш даражаси юқоридан нисбатан юқори орасида бўлади.

Вазият аслида қайдайлигини Anhor.uz жамоаси ўрганиб чиқди
АИИ нима?
Атмосферанинг ифлосланиш индекси — бу ифлосланиш даражасининг комплекс белигидир. Уни аниқлашда бир неча ифлослантирувчи моддаларнинг ўртача кўрсаткичи умумлаштирилади. Шунингдек уларнинг хавфлилик даражаси — маълум концентрациядаги у ёки бу модда инсон саломатлигига қандай зарар етказиши мумкинлиги ҳисобга олинади. Кўрсаткичлар рухсат этилган меъёрлар билан солиштирилади. АИИ сурункали, узоқ ифлосланишни кўрсатади. АИИ даражаси касалланиш кўрсаткичи билан ҳам боғлиқ.



14
АИИнинг энг юқори даражаси
8 - 13
АИИнинг юқори даражаси
5 - 8
юқорилаган АИИ
4
АИИнинг паст даражаси
Шунингдек "тутилган ва зарарсизлантирилган ифлослантирувчи моддалар" кўрсаткичи мавжуд. У газчангтозаловчи ускунанинг самарадорлиги ҳақида тасаввур беради. Давлат статистик ҳисоботлар маълумотларига кўра, ҳар йили газчангтозалагич тизимлари томонидан 2000 минг тоннадан зиёд ифлослантирувчи моддалар тутилади. Ушбу амалдаги тизимлар самарадорлиги 45% дан 99,5%гача фарқланади.
Мониторинг тизими
Ким, қандай ва нимани ўлчайди? Ўзбекистонда атмосфера ҳавосининг ҳолати устидан мониторинг олиб боришнинг уч тури мавжуд. Бунга доимий назорат, стационар экопостлар ва йирик акциялар киради.
«Тоза ҳаво» операцияси ҳар йили Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир неча босқичда ўтказиб келинади.

Экопатрул

Тошкентда 2000 йилдан бери махсус экологик гуруҳ фаолият юритиб келади. У ҳар куни Тошкент халқа автомобил йўлида жойлашган йўл ҳаракати хавфизсилиги постларида чиқинди газларнинг токсиклигини назорат қилади ҳамда зарарли чиқиндиларни камайтириш бўйича чоралар кўради. Ҳайдовчилар йўлларда тез-тез бўлмаса-да, ушбу хизмат фургонларини учратиб туришади.

Жойларда текширув

Республика бўйлаб 63 та стационар постлар ишлайди. Мониторинг дастури 5 та асосий ифлослантирувчини ўз ичига олган: чанг (қаттиқ муаллақ зарралар), углерод оксиди (ис гази), азот диоксиди, сульфат диоксиди, азот оксиди. Бошқа параметрлар (аммиак, фенол, формальдегид, озон, хлор, қаттиқ фторидлар, фторли водород) ўлчов дастурига саноат чиқиндилари таркиби ва ҳудуд ўзига хосликларига қараб қўшилади. Атмосфера ҳавосининг ҳолати устидан кузатувлар ҳар куни суткасига 3 маҳал амалга оширилади.


Тошкентда метеорологик кузатувлар 1867 йилнинг декабридан бери амалга ошириб келинмоқда.
1870 йилнинг мартидан "Туркестанские ведомости" газетасида об-ҳаво ҳамда метеокузативлар ҳақида маълумотлар чоп этилади. 1873 йилда Тошкент астрономик ва физик обсерватория ўз ишини бошлади. 1876 йилнинг сентябрида Тошкент метеостанцияси — ҳозирги кунда ҳам фаолият юритаётган обсерватория очилди.

"Тоза ҳаво" операцияси

2017 йилда мазкур тадбирнинг биринчи босқичи якунига етди. Иккинчи босқич эса ноябрь ойидан ишга тушади.

Акция биринчи қисмининг натижаси сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин. 140 226 та автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилди, токсиклик ва тутунликни аниқлашга қаратилган махсус рейдлар ўтказилди. Юқори токсиклик ва чиқинди газ тутунлари мавжуд автомобиллар сони 5%ни ташкил қилиб, бу борада ўтган йилги кўрсаткич такрорланди.
Ҳавони муҳофаза қилиш қонунчилигини бузгани учун ЙҲҲБ органлари томонидан 1 246 та шахс умумий қиймати 238414,020 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Чиқинди газларда ифлослантирувчи моддалар таркибини тегишли меъёрларга мослигини назорат қилиш бўйича ўтказилган тадбирларнинг натижасида атмосферага зарарли моддалар чиқишини 14 тоннага камайди.






"Тоза ҳаво" операцияси давомида автотранспорт воситалари ЙҲҲББ йул-патрул хизмати (ЙПХ) томонидан кўчма экологик ва стационар постларда текширувдан ўтказилди. Мулк шаклидан қатъий назар корхоналарга тегишли бўлган автомобиллар автойўллар ва магистралларда, гараждан йўлга чиқишдан олдин ва қайтаётганда, шунингдек умумий фойдаланиш автовокзаллари ва транспортларнинг сўнгги бекатларида текширувдан ўтказилди.
Аввалги йилларда мазкур тадбирни ўтказиш тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ҳайдовчилар бундай текширувларга тўғри муносабатда бўляпти. Улар биладики, шахсий ёки уларга ишониб топширилган хизмат автотранспортининг техник ҳолати устидан ғамхўрлик бу уларнинг шахсий саломатлиги ва фарзандларнинг баркамол тарбияси ҳақида қайғуриш деганидир".


.

Алишер Абдукадиров
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲҲБ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлинмаси инспектори


Ҳавони нима ифлослантиради?
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мегаполис ҳавосининг ифлослантирувчи асосий манбалар — бу қурилиш индустрияси ва автотранспорт воситалари ҳисобланиб, уларнинг ҳавони ифлослантиришдаги улуши 94% ни ташкил қилади. Шунингдек ҳаво таркибини ифлослантирувчи бошқа манбалар ҳам мавжуд:
металлургия, кимё, енгил ва озиқ-овқат саноати, бироқ ушбу тармоқлар корхоналари рухсат этилган санитар меъёрлардан ошириб юбормайди.

Шунингдек "тутилган ва зарарсизлантирилган ифлослантирувчи моддалар" кўрсаткичи мавжуд. У газчангтозаловчи ускунанинг самарадорлиги ҳақида тасаввур уйғотади. Давлат статистик ҳисоботлар маълумотларига кўра, ҳар йили газчангтозалагич тизимлари томонидан 2000 минг тоннадан зиёд ифлослантирувчи моддалар тутилади. Амалдаги ушбу тизимлар самарадорлиги 45% дан 99,5%гача фарқланади.
ЎзР Давлат экология қўмитаси маълумотларига кўра, 1990-йиллардан Тошкентда автотранспорт воситалари сони 2,6 барорарга ошди.
Транспорт транспортга душман. Агарки шаҳар йўлларида замон техник талабларига жавоб бермайдиган, хизматини ўтаб бўлган автомобил, эскирган чет эл русумли уловлар ҳаракатланаётган бўлса, ва умумқабул қилинган стандартларга мос келмайдиган паст навли ёқилғидан фойдаланилса, шунингдек йўл ҳаракатини бошқариш тизимлари мукаммал, йўл устки қоплами эса яхши бўлмаса, атмосферага зарарли моддалар чиқими ҳам кўп бўлади.

Хавф нимада?
Ҳавонинг ифлосланиш даражаси ва кассаланиш ҳажми ўртасида миқдор жиҳатидан ўзаро боғлиқлик бор. Ифлосланиш қисқа муддатли (ўткир респираторли) ва узоқ муддатли (сурункали) касалликларни чақириши ёки ошиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Саломатлик учун энг катта зарарни чанг, ҳавода учиб юрадиган органик бирикмалар (фенол, формальдегид, бензол, толуол, фурфурол, ацетон, углеводородлар, бенз(а)пирен), таркибида олтингугурт бўлган газ, азот оксидилар таркибидаги оғир металларнинг узоқ муддатли таъсири келтиради.
Турар жойларда кимёвий омиллар хавфи — учувчи органик бирикмалар (фенол, формальдегид, бензол, толуол, стирол, этилбензол), маиший газда ёнувчи маҳсулотлар (углерод окиси, азот окиси), шунингдек чанг, чанг митаси, моғорлаган қўзиқоринлар, тамаки тутуни, оғир металл ва бошқалар.
Мазкур ифлослантирувчиларнинг таъсири оқибатида аллергик касалликлар— бронхиал астма, атопик дерматит, поллиноз ва ҳ.к. вужудга келади. Аллергик касалликларга мубтало бўлган беморларнинг ярмида хона ичида зарарли моддаларнинг юқори кўрсатикичини аниқлаш мумкин. Шу билан бирга Тошкентда ҳозирги даврда турар жой сифати ва унинг инсон саломатлигига таъсири ҳақида маълумотлар йиғишнинг марказлашган тизими деярли йўқ.
Албатта, республикамизда атмосфера ҳавосига зарарли моддаларни чиқиб кетишини назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда: тегишли норматив-ҳуқуқий база мавжуд, Чиқиндилар ва ифлослантирувчиларни кўчириш Миллий регистри яратилган, бу атмосфера ҳавосининг сифатини бошқаришни яхшилаш имконини берса-да, етарли эмас.


Автотранспортдан чиқаётган газлар билан атмосфера ҳавосига 200 га яқин компонентлар чиқиб кетади. Канцероген хавфига энг катта хиссани 1,3 бутиден (84,8%) қўшади, ундан кейин бензол (8%) туради, сўнг формальдегид (5,6%) ва қурум (1,4%). Қолган бошқа канцероген бирикмалар (ацетальдегид, қўрғошин, стирол, бенз(а)пирен, кадмий, никель) нинг хиссаси умумий хавфнинг 0,4%ни ташкил қилади.
Зарарли моддалар бирикмаси энг кўп таъсчан ҳаракатда бўлиб, маҳаллий ва умумий ҳимоя омилларини заифлаштиради. Атмосфера ҳавосидаги кимёвий бирикмаларнинг паст концентрациялари эса хаттоки инсон саломатлигига салбий таъсир қилишга қодир.

Қандай чоралар кўрилмоқда?
Кўплаб саноат корхоналари ёпилди ёки шаҳар четига кўчирилди.
Кимёфармзавод, Винозаводи, Каноп фабрикаси, Чинни заводи каби корхоналар шаҳар марказидан чиқариб ташланган бўлса, Чкалов номидаги авиазавод, Тошкент трактор заводи фаолиятити тўхтатди.
Албатта, Тошкентда саноат корхоналари ҳали хам ишлаб турибди. Лекин уларнинг сони кўп эмас.

Катта миқдордаги маблағ шаҳар йўловчи паркини алмаштириш ва янгилаш, автотранспорт воситасини экологик хавфсиз ёқилғи турига алмаштиришга йўналтирилди.
Этил бензини истеъмол қилиш ҳажми минимумга туширилди, 1991 йилдаги 100%дан 2014 йилнинг бошида 4%га, бу эса онкологик касалликларни чақирувчи қўрғошин бирикмаларини ҳавога чиқиб кетишини тўла қисқартириш имконини берди.
Ишлаб чиқилган тадбирларга мувофиқ ҳар йили 500дан ортиқ автомобиллар газ ёқилғисининг альтернатив турига ўтказилмоқда, бироқ ушбу чора аста секинлик билан амалга оширилмоқда. Ҳозирда шаҳар автопаркида уловларнинг бор йўғи 23%и газга ўтди холос. Бу иқтисодий томондан ҳам жуда қулай, кўплаб ҳайдовчилар ўзлари мустақил равишда газ мосламаси ёки гибрид двигателларга ўтмоқда. Сабаби оддий: бунинг натижасида автоуловда юриш анча арзонлашади.
"Мен бир неча йиллардан бери газда юраман. Бу бензинга қараганда анча арзонроқ. Балиқ овига боришни хуш кўраман, устига вилоятда қариндошларимни кўпи яшайди. Машинам гибрид, керак пайтда бензинда ҳам, газда ҳам юра оламан. Лекин бензин қиммат, шунинг учун ҳам газ қуйишга улгурмасам, бензинда юраман".

Сулаймонов Акмал
ҳайдовчи
«Собиқ иттифоқ даврида АИ 80 таркибида оғир металлар кўп эди. Ҳозир эса ёқилғи бозори конъюнктураси тозалаш даражасини оширишни тақозо қилмоқда. Евро 4 ва евро 5 стандартлари мавжуд. Бу АИ 80 тоза эмаслигини билдирмайди, у тозаланиши ва стандартларга мос келиши лозим. Лекин шу тозаланган бензин ҳам зарарли модда чиқаради. Бу вазиятда газ анчайин экологик ёқилғи ҳисобланади. Унинг таркибида оғир металлар йўқ, деярли тўлалигича ёнади ва суюқ ёқилғига нисбатан бир хилдир, шунинг учун ҳам ундан кам токсик моддалар чиқади».

Дмитрий Переяславский
, «Ырызстан» жамоат фонди директори, эколог
Автомобиллардан чиқаётган зарарли чиқиндиларни минималлаштирадиган технологиялар ҳам бор. Бу каби автоуловларнинг протопиплари юртимизда ишлаб чиқарилган ва ҳозирда Остонада ўтаётган Экспо 2017 кўргазмасида тақдим қилинди. Биринчи автомобил бензин ва этанол аралашмасида юради, иккинчиси – бензин ва водородда, учинчиси – электрокар ҳисобланади.
Бундан ташқари ҳаракатни бошқариш тизими ҳам оптималлашмоқда. Автоматик тартибга солиш технологиялари ҳам жорий қилиняпти. Асосий, ҳаракат тиғиз чорраҳаларда кузатув камералари ўрнатилган ва автоматлаштирилган бошқарув тизими йўлга қўйилган. Ушбу чоралар нафақат йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишни назорат қилиш, балки тиғиз вақтда ҳаракат трафикини оптимал тақсимлашга қаратилган.
Тошкентда сўнгги йилларда кўплаб йўллар қайтатдан қурилиб, шаҳар кўчалари реконструкция қилинди. Янги йўл кесишмаларию кўприклар барпо этилди. Аввалари жуда кўп автоуловлар тўпланиб турадиган жойларда ҳаракат камайди. Мисол учун, Новза метроси ёнидаги катта кесишма. Бу автомобил ҳайдовчиларига катта қулайликларни туғдиради, шу билан бирга экологик ҳолатни яхшилайди. Сабаби катта чорраҳада автоуловларнинг тўпланиши натижасида чиқиндилар ҳажми 20% га ортади.
Ҳавони тозаловчи муҳим восита яшил экинлар ҳисобланади. Шаҳар кўчаларини, айниқса Тошкентдаги кўпҳаракатли трассаларни чиқиндиларнинг салбий таъсирини сусайтирадиган "яшил экран"лар, ўзига хос фильтрлар ўраб туради. Тошкентнинг манзарасини кўкаламзорлаштириб турадиган 220 дан ортиқ дарахт ва бутлар бор, улар 102 тур ва 48 та оилага мансуб. Тошкентда яшил экин майдонлар ҳудуди 15,2 минг гектар атрофида ёки шаҳар ҳудудининг 30% дан ортиғини ташкил қилади.
Тошкент кўчалари бўйлаб турар жойларни йўлдан ажратиб турувчи яшил экранлар ўрнатилган. Ижтимоий тармоқларда яқин ўтмишда чинор дарахтларининг кесилиши юзасидан катта баҳс-мунозара бўлди. Дарахтлар кесилиши тўхтатилди, эндиликда бунинг учун Давлат экология қўмитасидан тегишли рухсат олиш керак бўлади.
Ҳар ким нима қила олиши мумкин?
90-йиллардан бери Тошкентда автомобиллар сони икки хисса кўпайган бўлса-да, чиқиндилар ўртача ҳар бир автомобилга солиштирганда деярли 2,5 баробарга камайди, шунинг учун ҳам чиқиндилар ҳажми камайиб бормоқда.
Мегаполисда ҳаво тозалиги нуқтаи назаридан вазият нисбатан яхши. Гидрометмарказнинг ҳар кунги ахбороти атмосферанинг ифлосланиш даражаси пасайгани ҳақида хабар беради. Бунга ҳам ҳокимият томонидан, ҳам алоҳида фуқаролар томонидан амалга оширилаётган кўплаб тадбирлар имкон беряпти. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ҳайдовчиларнинг экохулқи иқтисодий томондан афзал, шунинг учун ҳам бундай хулқ тез сингиб, кенг тарқалмоқда. Машиналар сони ошяпти, саноат ривожланаётир. Шу жиҳатдан тоза ҳавода умр кечириш ва нафас олиш учун доимий мониторинг ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича барча даражада тобора жиддий чоралар кўриш жудаям муҳим.

Муаллифлар:
Дарья Османова
Лобар Исламова
Саида Сулайманова
Ромина Тулякова

Ушбу нашр Европа Иттифоқи кўмагида тайёрланган. Ушбу нашр мазмунига Anhor.uz жавобгар ва у Европа Иттифоқи нуқтаи назарини акс этмайди.
Made on
Tilda